Дилшод Нуралиев: Баҳрайн бизга етарлича қаршилик кўрсатди

Narzulla Saydullayev
19 сен 2017
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи дастлабки учрашувини Баҳрайнга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бош мураббий Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин осон кечмади. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Бунга куннинг иссиқлиги ёки йигитларнинг чарчоғи таъсир қилган бўлса керак. Баҳрайн асосан ҳимоядан ўйнагани учун бизга етарлича қаршилик кўрсатди.

Муҳими, бугунги ўйинда биз учун керакли 3 очко қўлга киритилди. Йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, бўлажак ўйинларда яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз”, – деди Дилшод Нуралиев.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: the-uff.com