

У келаси мавсумдан бошлаб, асосий таркиб дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлайди ва Жижи Турчининг ўрнини эгаллайди. 2019 йил бошидан буён у "Милан"нинг 17 ёшли жамоасини бошқариб келаётганди.
Бразилиялик мураббий "Милан" тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Навбатдаги мавсумда "Милан"нинг асосий таркибида иш бошлашини Диданинг ўзи ҳам тасдиқлади.



