Ди Мария нима учун Саудия Арабистонидан бўлган таклифни рад этганини айтди

Aziz Tukhtamuradov
26 авг 2023
"Бенфика" футболчиси Анхель Ди Мария ёзда Саудия Арабистонига ўтиши мумкин бўлганлигини айтди.

"Саудия Арабистонидан кўплаб қўнғироқлар бўлди. Менга ақлбовар қилмайдиган пуллар таклиф қилишди, лекин мен юрагим билан танлов қилдим ва "Бенфика"га қайтишга қарор қилдим. 

Мен клубдан, мухлисларимиздан миннатдорман. Бундай кутиб олиниш жуда ёқимли. Клубни тантанали тарзда тарк этгандим, қайтиш ҳам шундай бўлди. Менга жуда яхши муносабатда бўлишади", - деди Ди Мария. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Daily Mail