Дэвис юрагидаги муаммо сабаб яна бир неча кунни ўтказиб юборади

Alisher
18 мар 2022, 13:57
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис миокард яллиғланиши сабаб бир неча кунни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жума кунги матбуот анжуманида айтди.

"Бунда ҳеч қандай даҳшатли нарса йўқ, аммо у яна даволаниши керак ва бир қанча вақт бўлмайди", - дейди Нагельсманн.

Ҳимоячи жорий мавсум номунтазам тарзда асосий таркибда майдонга тушмоқда, у Бундеслига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com