Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"

Omonjon To`xtamirzayev
3 сен 2024
Дидье Дешам Килиан Мбаппенинг спорт формаси ҳақида гапирди.

"Таркибда Мбаппе бўлса, Франция терма жамоасига осонроқ бўлади.

Тажрибамдан айта оламанки, терма жамоага чақирув – бу кўплаб футболчиларга фойдали бўладиган "танаффус". Мен у билан гаплашдим – Килиан ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Ҳа, у энг яхши спорт формасида эмас, лекин у робот ёки супермен эмаслигини ҳам унутманг. У каби футболчилардан талаб доим юқори бўлади.

У майдонда ва унинг ташқарисида бўлаётган ишларни жуда яхши таҳлил қила олади. Бироқ чарчоқ ўз сўзини айтиши мумкин", – деди Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal