"Дерби": "Лэмпард бизни тушунишини истаймиз"

Mirjalol Normatov
17 июн 2019
"Дерби Каунти" эгаси Мелвин Моррис жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпардга "Челси" томонидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида гапирди.

"Фрэнкнинг клубда қолишини истаймиз. Агарда "Челси" унинг хизматларига қизиқиш билдираётган бўлса, ўз таклифи билан чиқсин. Аммо биз янги мавсум учун режаларимиздан чекинмоқчи эмасмиз. Лэмпард бизни тушунишини истаймиз, биз у жамоамизни янада кўпроқ бошқаришини хоҳлаймиз", - деди Моррис.

Олдинроқ Маурицио Сарри "Челси"ни тарк этганидан сўнг Лэмпард "аристократлар" бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Sky Sports