

“Агар “Манчестер Сити”да қолганимда, мунтазам асосий таркибда ўйнаган бўлардим, лекин “Барселона”га ўтишга қарор қилдим, бундан афсусланмайман, майдонда етарлича вақт ўтказдим. Энг муҳими эса Иньеста ва Месси билан машғулот ўтказиш имкониятига эга бўлдим, бу ақлбовар қилмайди. Иньеста – ундан ўрнак оламан, Месси – энг яхши футболчи. Улардан ниманидир ўрганишни жуда истардим. Месси машғулотларда ўзини худди ўйиндаги каби тутади. У ютқазишни хушламайди, ҳар бир машғулотда ғалаба қозонишни хоҳлайди”, дейди Суарес.



