

Учрашувни захирадан бошлаган глазголиклар форварди Жермейн Дефо 2-тайм ўрталарида майдонга тушди ва бўлим охирларида рақиб дарбозасини ишғол этди. Дефо бугун фаолиятидаги юбилей 800-учрашувини ўтказди ҳамда 322-тўпини киритди.
Маълумот ўрнида, 38 ёшли ҳужумчи ўз вақтида “Вест Хем”, “Борнмут”, “Портсмут”, “Тоттенхэм”, “Сандерленд” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2004-2017 йиллар давомида эса у Англия ТЖ сафида ҳам ўйнаганди.



