Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"

Sherzod Nurmatov
4 сен 2025
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ҳимоячи Дани Карвахаль ва ярим ҳимоячи Родри Эрнандеснинг жамоага қайтиши ҳақида гапирди.

"Миллий жамоада оилавий муҳит ҳукм сурмоқда. Биз кўп йиллардан буён биргамиз ва бирдамлик ҳисси биз учун жуда муҳим. Бу бизни янада кучлироқ қилади. Родриго ва Дани Карвахаль ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси. Улар кийиниш хонасида асосий ўйинчилар, шунинг учун улар биз учун фақат футбол майдонида эмас, ташқарисида ҳам муҳим", – деди де ла Фуэнте.

Бугун, 4 сентябрь куни Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 1-тури доирасида меҳмонда Болгария билан учрашади. Учрашувни бошлаб берувчи ҳуштак Тошкент вақти билан 23:45 да чалинади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Onda Cero