

“Мураккаб гуруҳда максимал натижа кўрсатиб, 1-ўринни эгаллаганимиздан хурсандман. Агар имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, плей-оффда ҳаммаси — 50 га 50. Бизни ўта қийин учрашув кутмоқда. Данияликларда йўқ жойда имконият ярата оладиган Кристиан Эриксен ҳамда ўта кучли дарвозабон Каспер Шмейхель бор. Биз эса ўзимизнинг жамоавий руҳимиз билан кучлимиз. Мен йигитларимизга ишонаман ва олға юрамиз, деб умид қиламан”,—деди Шукер.



