

Олдинроқ "Бавария"дагилар унга янги жамоа топишни маслаҳат берган эди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2017 йилда якунига етади.
Маълумотларга кўра, "Бавария" 31 ёшли ҳимоячини 9 млн. еврога баҳолади. "Байер"дан ташқари футболчига Менхенгладбахнинг "Боруссия"си ва "Эвертон" қизиқиш билдиряпти.



