

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби португалияликни ижарага бериш вариантини кўрмаяпти, гап фақат тўлақонли трансфер ҳақида кетмоқда.
22 ёшли Далот ўтган мавсумни "Милан"да ўтказди, у 33та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.
Футболчининг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



