ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди

Khoja
8 авг 2024
ЦСКА селекционер-мураббийи Алан Загоев Аббос Файзуллаевнинг «Реал Сосьедад» даражасидаги клубга ўтиши кераклигини айтди.

— ЦСКА селекционерлари қайси ҳудудларни кузатишади? 

— Ҳамма жойга қараймиз — Уругвай, Бразилия, Чили, Мексика. Масалан, мен Мисрга бориб, у ердаги футболчиларни кузатиб келдим. Марокашликлар бор. Эронликлар ҳам. Ҳамма жойда қобилиятли йигитлар бўлиши мумкин.

Ҳозир ўзбекларда яхши авлод етишиб чиқди. Май ойида улар U-23 Осиё Кубоги финалида Японияга қарши ўйнашди. Мен ўша баҳсни томоша қилганман. Умуман олганда, менга икки-уч йигитнинг ўйини ёқди.

— Ўзбеклар ҳақида гапирдингиз. Файзуллаев қишда ёки кейинги ёзда Европанинг топ-клубига кетса, ҳайрон қолмайсизми?

— Ҳайрон бўлмасдим.

— Қандай даражадаги клубга? 

— «Барселона»га эмас, бешинчи ёки олтинчи ўриндаги клубга.

— «Реал Сосьедад»гами?

— Ҳа. Агар Аббос ҳозиргидек ўйнашда давом этса, бир-икки йилдан кейин уни ЦСКАда кўрмаслигимиз мумкин», — деди ҳозирда ЦСКАда селекционер-мураббий бўлиб ишлаётган собиқ яримҳимоячи.


KhojaMuallif
Manba: sports.ru