

Мураббий миш-мишлар фонида Файзуллаев "армия" клубида ўйнаш ҳақида кўпроқ ўйлаши кераклигини айтди. Аввалроқ ОАВда "Бавария" скаутлари ЦСКА ва Ўзбекистон терма жамоасининг 20 ёшли футболчисини кузатаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
"Бавария" ажойиб. Лекин мен ЦСКА ҳақида гапирмоқчиман. У бу ерда ўзини кўрсатиши ва жамоага ёрдам бериши керак",- дейди Федотов.



