

62 ёшли португаллик Лиссабон клуби билан келишувга эришди, клуб кеча Чемпионлар лигаси 1-турида "Қарабах"га (2:3) мағлуб бўлганидан сўнг Бруну Лажени ишдан бўшатди.
CNN Portugal маълумотларига кўра, Моуринью билан "Бенфика"нинг музокаралари якуний босқичда.
Аҳамиятлиси шуки, август охирида "Фенербахче" Чемпионлар лигаси плей-офф раундида "Бенфика"га (0:0, 0:1) мағлуб бўлганидан кейин Моуриньюни ишдан бўшатган эди.
Бундан аввал Жозе "Бенфика"ни – 2000 йил сентябрдан декабргача – бошқарган эди.



