

“Аристократлар” устози Томас Тухелнинг сўзларига кўра, Чилуэллнинг ҳолатига 6 ҳафтадан сўнг баҳо берилади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, у майдонга қайтади, аммо вазият ўзгармаса жарроҳлик амалиёти талаб этилиши айтилмоқда.
24 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.



