
32 ёшли дарвозабон янги жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилди. Греция чемпиони билан тузилган келишув шартлари ошкор этилмаяпти.
Чехия термаси посбонининг трансфер нархи 4 миллион еврога баҳоланган.
Вацлик 2018 йилдан бошлаб "Севилья" шарафини ҳимоя қилиб келар эди. У 3 мавсумда 94 ўйинда иштирок этиб, 105 та гол ўтказиб юборган.