

Чехиялик собиқ дарвозабон "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверцнинг трансфери борасида келишувга эришиш учун Леверкузенга учиб кетди.
Хабарларга кўра, Чех шахсан Хаверцнинг ўзи билан, шунингдек "Байер" раҳбарияти билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Олдинроқ, Чехнинг немис тилида эркин гаплаша олиши сабаб Тимо Вернернинг ҳам трансфери тезроқ ҳал бўлганди. Хаверцнинг трансфери эса 70 миллион фунтга баҳоланмоқда.



