Чемпионлик учун жиддий курашни мақсад қилган "Атлетико" навбатдаги трансферини расман эълон қилди

Khoja
28 авг 2024, 09:15
"Атлетико" навбатдаги трансферини амалга оширди.

 Мадридликлар "Аталанта" дарвозабони Хуан Муссони ижарага олди. Дарвозабоннинг бир йиллик ижара нархи 1,5 миллион евро ва кейинчалик "Атлетико" 30 ёшли дарвозабони 7 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

Дарвозабон ўтган мавсумда А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 12 бор тўп ўтказиб юборган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com