Чемпионлар лигаси финал баҳсидан аввал Black Eyed Peas қўшиқ куйлайди

Aslanov Jasurbek
22 май 2017
Чемпионлар лигаси финал учрашуви очилиш маросимида Black Eyed Peas гуруҳи қўшиқ куйлайди.

Жорий йил финал Кардиффдаги "Миллий" стадионида ўтади ва унда "Реал" ҳамда "Ювентус" куч синашади.

"Чемпионлар лигаси финалини кўрадиган инсонлар кайфиятини кўтармоқчимиз. Биз ҳам футбол ишқибозларимиз. Чиқишимиз ўзимиз учун ҳам жуда муҳим. Унутилмас шоу бўлишига умид қиляпмиз" - дейди Black Eyed Peas гуруҳи аъзоси will.i.am.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Championat.com