АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Alisher Ostonov
21 фев 2026
АПЛ 27-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

"Челси" 4-дақиқадаёқ Жоау Педрунинг голи эвазига ҳисобни очди. 72-дақиқада Уэсли Фофана иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Охир-оқибат 90+3 дақиқада Зиан Флемминг "Бёрнли"ни мағлубиятдан асраб қолган тўпни киритди.

"Челси" АПЛда 27 ўйиндан сўнг 45 очко билан тўртинчи, "Бёрнли" эса 19 очко билан ўн тўққизинчи ўринда бормоқда.


21 фев 2026, 20:00
Chelsea — Burnley
1 – 1
Тугади



Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Антон Штах 31-дақиқада гол урди. "Астон Вилла" эса бунга 88-дақиқада Тэмми Абрахамнинг аниқ зарбаси билан жавоб берди.

"Астон Вилла" 27 ўйиндан сўнг 51 очко билан учинчи, "Лидс" эса 31 очко билан ўн бешинчи ўринда бормоқда.


21 фев 2026, 20:00
Aston Villa — Leeds United
1 – 1
Тугади



Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia