
"Челси" клуби ҳимоячиси Итан Ампаду фаолиятини "Венеция" жамоасида давом эттиради. Лондонликлар 20 ёшли ҳимоячи билан шартномани 2024 йилгача узайтиришди ва уни ижарага бериб юборишди.
Ампаду учун бу ижарадаги кетма-кет учинчи клуб бўлади. Бундан аввал футболчи "Шеффилд Юнайтед" ва "Лейпциг" жамоаларида бир мавсумдан ўйи ўтказиб қайтганди.