

АПЛ расмий сайти ушбу баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар номини маълум қилди. Унга кўра, ушбу ўйинни бошқариш Энтони Тэйлорга топширилган. Тэйлор ушбу мавсумда барча турнирларда 20 ўйинда ишлади ва 83 сариқ ҳамда 4 бора қизил карточка кўрсатди.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Чешир).
Ёрдамчи ҳакамлар: Гари Бесуик, Адам Нанн.
Захирадаги ҳакам: Стюарт Этвелл.
Видео-ассистент рефери: Крис Кавана.
Видео-ассистент ёрдамчиси: Шан Мэсси-Эллис.



