«Челси» Давид Луиз учун 32 млн фунт таклиф қилди

Narzulla Saydullayev
31 авг 2016, 09:22
ПСЖ ҳимоячиси Давид Луиз «Челси»га қайтиши мумкин.

Лондон клуби бразилиялик футболчи учун тахминан 32 миллион фунт таклиф қилди. Томонлар музокарани давом эттиришади, сабаби футболчининг ўзи «Стэмфорд Бридж»га қайтмоқчи.

2014 йил июнь ойида Луиз «Челси»дан ПСЖга 50 миллион фунт эвазига кўчиб ўтиб футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com