

Овоз бериш якунларига кўра Рўзиқул Бердиев Суперлиганинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг бошчилигида "Насаф" 4 ўйинда 4 та ғалабага эришди, тўплар фарқи – 12:2. Бердиев 58% овоз тўплаган бўлса, иккинчи ўринни эгаллаган Илёс Зейтуллаев 32% овоз тўплади. "Бунёдкор" унинг қўл остида якунланган ойда 4 ўйин ўтказиб, 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди.
Суперлиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси "Пахтакор" форварди Игорь Сергеев бўлди. У Суперлига 5 ўйинида "гол+пас" тизимида 5+2 очко жамғарди. Сергеевга 68% инсон овоз берди, унинг энг яқин рақобатчилари эса бор-йўғи 10% овозга эга бўлишди.




