“Цементчи” Билдирсойда

Narzulla Saydullayev
2 авг 2016
Биринчи давра ўйинларидан сўнг таътилга чиққан ва бошқа жамоалар орасида иккинчи даврага таёргарликни анча эртароқ бошлаган “Цементчи” ўз қароргоҳидаги назорат кўригининг биринчи босқичини якунлади.

Ушбу босқичда мураббийлар янги футболчиларни назоратдан ўтказиб жамоанинг бўш чизиқларига муносиб номзодларни танлаб олдилар. Таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни кўрикдан ўтказиш асносида жамоа бир қатор  назорат ўйинларида майдонга тушдилар. 17 июль куни Қувасойда “Нефтчи” жамоаси ёшларига 0-1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, 20 июль куни Қўқонда “Қўқон 1912” жамоаси ёшларини 2-1, 23 июль куни Қувасойда иккинчи лига вакили “Истиқлол” жамоасини 2-1, 27 июль куни Қувасойда “Андижон” жамоаси ёшларини 3-2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

"Цементчи" шанба куни ўз қароргоҳидаги сўнгги машғулотларни ўтказди. Якшанба куни жамоа аъзолари Тошкент сафарига йўлга отланадилар. Эрталаб футболчилар тиббий кўрикдан ўтдилар. Тушдан сўнг жамоа таёргарликнинг иккинчи босқичини давом эттириш учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Билдирсой тоғли ҳудудига жунаб кетдилар. Таёргарликнинг ушбу босқичида ҳам бир қатор назорат ўйинларини ўтказиш режага киритилган.

Зухриддин Абдуллажонов.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia