CAFA U-20 Championship. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Оқил Абдубарноев
17 май 2026, 19:34
CAFA U-20 Championship 2-тур доирасида Ўзбекистон – Тожикистон учрашуви якунланди.

Мазкур баҳсда Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари йирик ғалабани қўлга киритишди. Учрашув давомида майдонда тўлиқ устунлик қилган ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистон – Тожикистон 3:0

Голлар: Голлар: Қувончбек Абраев (51-п, 90+6), Азизбек Тўлқинбеков (90+2-п)

Ўзбекистон: 21.Нематуллоҳ Рустамжонов, 3.Озодбек Одилжонов, 5.Азизбек Тўлқинбеков (с), 9.Нурбек Сарсенбаев, 16.Озодбек Нажмиддинов, 17.Қувонишбек Сайдалиев, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Муҳаммадали Дилшодбеков, 20.Сайфиддин Содиқов, 22.Абдулвосид Солиев, 23.Садриддин Ҳасанов.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia