

Турнир давомида ўзбекистонлик ёшлар барча учрашувларда ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади ва 12 очко жамғарган ҳолда мусобақа ғолибига айланишди.
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “Fair Play” совринини қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши дарвозабони — Нематуллоҳ Рустамжонов, энг яхши футболчиси — Азизбек Тўлқинбеков ҳамда мусобақа тўпурари сифатида Қувончбек Абраев эътироф этилди.








