"CA" ижодий гуруҳи БААдаги энг мухташам стадионда ФОТО

Tolibjon Qosimov
11 янв 2019, 18:50
БААда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги-2019 қизғин паллага кириб бормоқда.

Кечадан иккинчи тур беллашувларига старт берилган.



Бугун "Championat.asia" ижодий гуруҳи иккига бўлинди. Биринчи гуруҳ (Камолиддин Алимов, Хайрулла Холиқов, Нодирхўжа Юлдашев, Нарзулла Сайдуллаев, Зоир Турсунбоев, Жасур Асланов) Дубайда қолди ва "Рашид стэдиум" ўтказилган Фаластин - Австралия (0:3) учрашувини имкон қадар ёритиб боришди. Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотини ёритиш ҳам биринчи гуруҳ зиммасида.


Иккинчи гуруҳ эса Ал Айн шаҳрига йўл олди. Гайрат Хасбиуллин, Толибжон Қосимов, Шаҳбоз Беғамов ва УЕФА ходими ҳамда "CA"нинг Европадаги мухбири ҳисобланган Мирон Гойхманн жаноблари БААдаги энг мухташам стадион бўлмиш "Ҳазза Бин Зайед"га ташриф буюрди.


Бугун ушбу аренада Қирғизистон - Жанубий Корея баҳси бўлиб ўтади. Қўшниларимиз ва Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирининг тўқнашувини ўқувчиларимиз учун ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00 (махаллий вақт билан 20:00)да старт олади.

Бу "Ҳазза Бин Зайед" стадионидаги медиа марказ.




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia