"Бухоро"нинг Тожикистондаги йиғинига якун ясалди

Sherzod Nurmatov
17 сен 2023
Чемпионатда юзага келган танаффусдан фойдаланиб Хўжанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб борган жамоа бугун Бухорога қайтиб келди.

"3 кунлик қисқа таътилдан сўнг жамоамиз аъзолари 20 сентябрдан клуб қароргоҳида йиғилиб, навбатдаги тур учрашувига тайёргарлик кўришни бошлайди", – дейилади клуб хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" жамоаси кейинги тур учрашувини 27 сентябрь куни сафарда Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши ўтказади. Клуб айни пайтда 14 очко жамғариб, 12-ўринни банд этиб турибди.  

Олдинроқ "Бухоро" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнагани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Бухоро" матбуот хизмати