

Бухоро футбол клуби уй стадиони ҳисобланмиш "Бухоро спорт мажмуаси” майдон чимини аъло даражага келтириш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу лойиҳага қўл урилди. Майдонга замонавий янги дренаж тизими ўрнатилади ва замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган янги чим ётқизилади. Умуман олганда майдон чими тубдан янгиланади. Ҳозирда стадиондаги ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Шунингдек жамоа қароргоҳида яқин кунлар ичида яна бир суний қопламали майдон фойдаланишга топширилади.
Ҳар еҳтимолга қарши жамоа Суперлига 1-давра уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказади.









