"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?

Narzulla Saydullayev
7 ноя 2025
Бугун Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади.

Биринчи даврада бу жамоалар ўртасида Фарғонада кечган баҳсда "Нефтчи" Йован Жокичнинг 89-дақиқада урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

"Бухоро" сўнгги бор бу жамоани 2021 йилда Про лига доирасида мағлуб этган - 2:0. Ундан кейин кетма-кет 6 та ўзаро баҳсда "Нефтчи" бу рақибга умуман ютқазмаган - 4 ғалаба, 2 дуранг.

Суперлига доирасида "Бухоро" сўнгги бор 2018 йилги мавсумда Фарғона клуби устидан ғалабага эришган - 1:0.  

"Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков "Нефтчи" устози Виталий Левченкога қарши 4 марта тўқнаш келган. Левченко бу мураббийга умуман ютқазмаган - 1 ғалаба, 3 дуранг. 




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia