

Бу ҳақида клуб ўзининг расмий сайтида хабар берди. Испаниялик "кўк-анорранглилар"га қарши келиб қолмаслик учун фаолиятини Европада давом эттиришни истамаяпти.
Футболчини Саудия Арабистони клублари ўз таркибида кўришни истамоқда — Криштиану Роналду ўйнаётган "Ал Насср", "Ал Шабаб" ва Мессини ҳам таркибига қўшиб олиш ҳаракатларини қилаётган "Ал Ҳилол" ҳам испаниялик футболчи хизматларига қизиқмоқда. Осиё клублари Бускетсга молиявий жиҳатдан жуда яхши таклиф бериши тахмин қилинмоқда. Ўз навбатида, Бускетсда МЛСдан "Интер Майами" варианти ҳам бор. Бироқ америкаликлар рақобатчилари билан пул борасида кураша олмайди.



