

Ушбу йиғилишда Бундеслиганинг ушбу мавсумини тезкор якунлаш ва уни чемпионсиз қолдириш муҳокама қилинади. 26-тур - ушбу мавсумдаги сўнгги тур бўлади. Бундеслигадан бирорта жамоа чиқиб кетмайди ва қуйи дивизиондан 4 жамоа юқорига кўтарилади. Шу орқали 2020/21 йилги мавсумда Бундеслигада 22 жамоа ғолиблик учун курашади.
Демак, чемпион аниқланмаган тақдирда навбатдаги мавсум еврокубокларда иштирок этадиган жамоалар турнир жадвалининг ҳозирги ҳолатига кўра аниқланади.
Германия Кубоги тақдири ҳозирча аниқ эмас.



