Бугун Ўзбекистон U-19 Тожикистон билан иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади

Narzulla Saydullayev
6 сен 2020
Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистондаги йиғинни давом эттирмоқда.

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ёшлари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да Хўжанддаги стадионда бошланади. Учрашув Спорт телеканали орқали жонли намойиш этилади.

3 сентябрь куни ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Ўртоқлик учрашуви
ТОЖИКИСТН (U-19) – ЎЗБЕКИСТОН (U-19)
6 сентябрь 2020 йил. Хўжанд. «Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги». 16:30.
Бош ҳакам:
Сайёджон Зайниддинов (Тожикистон).



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia