Бугун Николай Ширшов хотираси учун "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувига келинг

Narzulla Saydullayev
29 июн 2022, 10:17
Бугун Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади.

Баҳс "Пахтакор" стадионида соат 20:00 да бошланади. Мазкур беллашувда мухлислар харид қилган чипталардан тушган маблағ тўлиғича "Пахтакор"нинг афсонавий футболчиларидан бири Николай Ширшовнинг оиласига ўтказиб берилади. Ширшов ўтган йил охирида ҳаётдан кўз юмганди. Шундай экан, бугун стадионга болаларингиз билан ташриф буюринг ва ўзбек футболи афсоналаридан бирининг оиласини қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссангизни қўшинг. Чипталар 10 мингдан 25 минг сўмгача сотилмоқда.

Агар сиз Тошкентда бўлмасангиз ва Ширшов оиласига моддий ёрдам бермоқчи бўлсангиз Iticket.uz сайти орқали ўйин чиптасини шунчаки сотиб олишингиз ва хайрияга қўшилишингиз мумкин.

Умид қиламизки, бугун "Пахтакор" стадионига минглаб мухлислар келади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia