Бугун FIFA Series мусобақаси бошланади: Ўзбекистон Габонга қарши ўйнайди

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
Бугун, 27 март куни Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон МТЖ FIFA Series доирасида Габон билан тўқнаш келади.

Ўзбекистон иштирокидаги беллашув “Бунёдкор” стадионида 19:00 да бошланади. Венесуэланинг Тринидад ва Тобагога қарши ўйини эса “Пахтакор” стадионида 15:00 да старт олиши режалаштирилган.

FIFA Series тақвими

Венесуэла – Тринидад ва Тобаго

27 март | 15:00

“Пахтакор” стадиони

Ўзбекистон – Габон

27 март | 19:00

“Бунёдкор” стадиони

matchday.png

Габон – Тринидад ва Тобаго

30 март | 15:00

“Пахтакор” стадиони

Ўзбекистон – Венесуэла

30 март | 19:00

“Бунёдкор” стадиони


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia