

Мулоқот давомида томонлар мавсумни қайта бошлаш борасида фикр алмашишган, бироқ бир қарорга келишмаган. АПЛ ҳам ўз навбатида эксперт ва махсус вакиллар билан биргаликда бу борада иш олиб бормоқда.
Қайд этилишича, фақатгина мамлакатдаги ҳолат яхши бўлгандагина барча клублар АПЛнинг ушбу мавсумини якунлаб қўйишни истамоқда.
АПЛнинг айни дамдаги пешқадами "Ливерпуль" бўлиб турибди. Жамоа 30 йилда илк марта чемпион бўлишга яқин.



