

Португалиялик футболчига "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячининг вакиллари Яқин Шарқ клуби раҳбарияти билан учрашди, дея хабар бермоқда инсайдер Саша Таволери. Манбага кўра, футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилинган. Томонлар иш ҳақи миқдорини муҳокама қилишмоқда.
Фернандеш манкунианликлар сафида 2020 йилдан буён ўйнамоқда. Унинг бозор қиймати 55 млн еврога баҳоланмоқда.



