

Хабарингиз бор, Криш ЖЧ 1/8 финалида Швейцария билан ўйинда (6:1) жамоа асосий таркибига киритилмади.

"Сизнингча, кимдир захира ўриндиғида ўтиришни яхши кўрадими? Ҳатто учинчи дарвозабон ҳам захира ўриндиғида ўтирганидан унчалик хурсанд бўлмаса керак. Криштиану хурсанд деб ўйлайсизми? Агар мураббий кейинги ўйинда мени захира ўриндиғига қўйганида, мен ҳам ранжиган бўлардим.
Криштиану – барча даврларининг энг машҳур футболчиси. Спортда Роналдудан машҳурроқ одам йўқ. Одамлар Криштиануни кўриш учун келиши нормал ҳолат. Мен бунда ҳайратланарли нарсани кўрмаяпман", – деди Бруну Фернандеш.



