
Карим Бензема "Ал Иттиход" футболчиси бўлишини таъминлайдиган ҳужжатларнинг асосий қисмини имзолаб бўлди. Бу маълумотни машҳур инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдилқади.
Саудия клуби ва Бензема ўртасидаги келишув 2025 йилгача амал қилади, аммо ҳамкорлик яна бир йилга узайтириш бўйича қўшимча банд ҳам киритилади.
Аввалроқ, Карим "Ал Иттиход"да икки йилда солиқлардан кейин 200 миллион маош олиши маълум қилинганди.