BREAKING: “Ал Ҳилол” “Шабаб Ал Аҳли”га қарши баҳсни 9 футболчи билан бошламоқчи

Eldor Akmurzayev
23 сен 2020
Саудияликлар расмий саҳифаси ОЧЛ 6-тури доирасида ўтадиган “Шабаб Ал Аҳли”га қарши учрашувни 9 футболчи билан бошлашини маълум қилган.

Захирада эса 2 дарвозабон қолди. Бироқ, мусобақа регламентига кўра ўйин қайдномасидан камида 13 футболчи ўрин олиши керак: 11 асосий, 2 захира. 

ОФК эса бунга рухсат бермоқчи эмас ва қайдномада 13 футболчи бўлишини "Ал Ҳилол"дан талаб қилмоқда. Шу сабаб ўйин бошланиши кечикмоқда ва баҳс бекор қилиниши ҳам мумкин.

“Ал-Ҳилол” (С.Арабистони) – “Шабаб Ал Аҳли” (БАА)

“Халифа” халқаро ўйингоҳи

“Ал-Ҳилол”: Ал Маюф (д), Амир, Чжан, Волид, Карильо, Алолайян, Мансур, Ал Мутари, Хатан

Захирадагилар: Жубайа, Биши (иккиси дарвозабон)

“Шабаб Ал Аҳли": Носир, Ю.Жобир, В.Аббос, М.Жобир, Марзуқ, Алвес, Ҳасан, Ғаниев, Ал-Ҳаммади, Эйд, Конде


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia