

"Мен Криштиану ҳеч қачон Пеле, Диего Марадона ва Лионель Месси даражасига чиқа олмайди деб ҳисоблайман. Бу уччаласи - футбол тарихидаги энг зўр ўйинчилар", - дейди 1958 йилги ЖЧ ғолиби.
36 ёшли Роналду жорий мавсум А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 3та ассист қайд этди.
Португалиялик футболчининг Италия клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



