Боян “Сток Сити”ни тарк этиш истагини билдирди

Aslanov Jasurbek
16 янв 2017
Испаниялик ҳужумчи Боян Кркич “Сток Сити”ни тарк этиш истагида эканлигини маълум қилди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, Кркич ўзининг жамоадаги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. “Барселона”нинг собиқ футболчиси жорий мавсумда “Сток Сити” сафида бор йўғи 10та ўйинда майдонга тушди.

Боян бу ўйинларда рақиб дарвозасини 3 бор ишғол қилди. Битта голга эса ассистент вазифасини бажариб берди. “Миддлсбро” клуби Кркични қўлга киритиш борасида асосий даъвогар бўлиб турибди. 




Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sky Sports