

Ўтган мавсум "Навбаҳор" марказий ҳимоясида ажойиб ўйин кўрсатган Боян Цигер "Навбаҳор" клубини тарк этди.
"Навбаҳор"даги барча футболчиларга ва ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши доимо хотирамда ва қалбимда қолади. Раҳмат ва омад!", -дейди Боян Цигер.
"Навбаҳор" клубининг маълум қилишича, Цигернинг кейинги манзили Малайзия бўлади.
Бундан бир неча кун олдин, сайтимизнинг "Эшитдик-да!" рукни орқали Цигернинг Малайзияга кетиши ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Цигер Наманган клуби таркибига 2021 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. У "Навбаҳор" учун 44та расмий учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйган.



