

Эслатиб ўтамиз, ўйин трибунадан отилган стакан ён ҳакамнинг бошига тегиб кетгани туфайли муддатидан аввал якунланганди.

"Биз расман лайнсмен Кристиан Гиттельманндан узр сўраймиз. Биз учун энг ноқулай ва аламли оқшом. Ўта аҳмоқона ҳаракат амалга оширилди", – дейилади клуб расмий изоҳида.
Воқеа иккинчи тайм ўрталарида "Боруссия" 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда кузатилди.



