

Англиялик футболчи мавсумнинг иккинчи қисмини "арилар" сафида ижарада ўтказди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, немис клуби "қизил иблислар" билан ушбу масала бўйича музокаралар режалаштирган. Икки томон вакиллари ўртасидаги учрашув яқин кунларда бўлиб ўтади.
Жейдон ўтган мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг манкунианлар билан тузган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



