Боғотда Республика очиқ турнири бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
5 мар 2020
2-4 март кунлари Хоразм вилояти Боғот туманида 2003-2004 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Футбол фаҳрийси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан иккитадан жамоалар, мезбон Хоразм вилояти туманларидан олтита жамоалар бош соврин учун кураш олиб боришди. Қизғин курашларга бой бўлган ўйинларнинг финалига Бухора вилояти ва Боғот тумани жамоалари етиб келишди. Дониёр Салаев бошчилигидаги Боғотликлар Бухоро жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Турнир ғолиблари шунингдек 3-ўринни қўлга киритган Пешку жамоаси ва турнирнинг энг янг яхши ҳимоячиси ва футболчиси Мардон Бегназаров, энг яхши дарвозабон Артур Эркинов, энг яхши ярим ҳимоячи Ислом Ахмедов,
энг яхши ҳужумчи Жавохир Рўзиев турнир ташкилотчилари ва Хоразм Футбол Ассоциацияси мутасаддилари томонидан тақдирланишди.

Дўстона руҳда ўтган Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган Республика очиқ турнири ҳар йили баҳорнинг биринчи кунлари бўлиб ўтишига келишиб олишди.


 



Хурсандбек Маткаримов тайёрлади.
Фотомухбир: Ярашвай Жуманазаров


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia