

Вьетнам билан финал тақдирини ҳал қилган гол муаллифи Андрей Сидоров бўлди. У 118-дақиқада захирадан майдонга тушганди.
Қизиғи Сидоров ушбу мусобақада дарвоза томон фақат бир марта зарба берди. Ўша зарба аниқ чиқди ва голга айланди.
Умуман олганда ҳужумчи ушбу мусобақада 2та ўйинда қатнашди ва майдонда жами 8 дақиқа ҳаракат қилди. Гуруҳ босқичи доирасидаги Қатар билан учрашувнинг 84-дақиқасида ҳам у захирадан майдонга тушганди.
Ана шунақа "олтин гол" уриш учун битта аниқ зарба ҳам етарли.




