Биласизми. 1-турнинг энг ёш футболчиси Фирдавс Асадов

Narzulla Saydullayev
18 мар 2014
15 март куни старт олган навбатдаги олий лига ўйинларининг 1-турида кўплаб футболчилар янги жамоалари сафида ўзларининг дебют учрашувларини ўтказишди.
Хусусан ўтган йили биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намоён этган Фирдавс Асадов шанба куни нафақат "Бухоро" таркибида дебют қилди, балки у олий лигада ҳам илк ўйинини ўтказди.

Факт шуни кўрсатяптики, 1-турдаги энг ёш футболчи ҳам Фирдавс бўлди. 18 ёшли Асадов бу йил олий лигада кашфиётлардан бири бўлса ажаб эмас.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia